9 Март 2024 йил 3051

Навоий вилояти ИИБ ва ДХХ бошлиқлари Конимех, Навбаҳор ва Хатирчи туманида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўрганишлар олиб борди

Бугун ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ёшларимиз бисёр.Шунингдек, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, кўмакка муҳтожлари ҳам йўқ эмас. Навоий вилояти ИИБ бошлиғи А.Д.Тасбаев ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиб муаммоларини ўрганмоқда.

Шу мақсадда Навоий вилояти ИИБ ва ДХХ бошлиқлари Конимех,Навбаҳор, Хатирчи  туман ёшлари билан учрашиб уларни тадбиркорлик билан шуғулланиши, томорқа ерларидан тежамли фойдаланиши бўйича кўламли ишларни амалга оширди.  Ишсиз, уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech