Навоий вилояти ИИБ ходимлари иштирокида "Фуқаролар билан ишлаш модули" бўйича сайёр ўқув машғулотлари бошланди
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати бўлинмалари ходимлари учун “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича қисқа муддатли сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилди. Мазкур машғулотлар илғор ва инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ҳамда замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланилган ҳолда ташкил этилмоқда.
Таълим жараёнида Институт профессор-ўқитувчилари томонидан ностандарт вазиятлар ва муаммоли ҳолатларга оид тайёрланган махсус видеолавҳалар намойиш этилди ва улар асосида мавзуга доир ҳуқуқий ечимлар атрофлича таҳлил қилинди. Машғулотлар давомида тингловчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, соҳа мутахассисларидан тегишли жавоблар ва амалий тавсиялар олишди.Ўқув машғулотлари белгиланган режа асосида давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати