12 Январ 2024 йил 2616

Навоий вилояти ИИБ Жамоат хавфсизилиги хизмати Пробация бўлими  томонидан йил якуни бўйича сарҳисоб йиғилиши ўтказилди

Дастлаб йиғилишда Навоий вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими бошлиғи сўзга чиқиб ўтган 12 ой мобайнида пробация хизмати томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Жумладан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси билан ҳамкорликда  меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб 982 нафар пробация ҳисобидаги шахслар бандлиги таъминланди. Шунингдек, 9 нафари муайян касбга ўқитилди. Давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда, пробация ҳисобидаги шахсларнинг оилавий аҳволи, турмуш тарзи, шароити ва моддий аҳволи ўрганилиб 571 нафар маҳкумларга ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирда ИИВ ЖХХ Пробация хизмати бошлиғининг ўринбосари подполковник Рустам Хожиев ва вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Азиз Рафиевлар ҳам иштирок этиб  йўл қўйилган камчиликларга тўхталди. Навоий ва Зарафшон шаҳри, Кармана туманларида пробация ҳисобидаги шахсларни қайта жиноят содир этиш сабаблари таҳлил этилди.

Йиғилиш сўнгида, 2024 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олиниб, масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, самарали хизмати билан ижобий натижаларга эришган ходимларга ташаккурномалар топширилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech