Инсон саломатлиги учун истеъмол маҳсулотлари муҳим аҳамият касб этади. Бозор ҳамда савдо марказларини сифатли истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи томонидан кўплаб назорат, тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Профилактик тадбирларда аҳоли кўп истеъмол қиладиган, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут ва тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати кўздан кечирилмоқда.
Жараёнларда, муддати ўтган, яроқлилик муҳри бўлмаган сифациз маҳсулотлар ортидан даромад топаётган сотувчилар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: