Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Махсус қабулхона шахсий таркиби томонидан профилактик ишлари олиб борилмоқда
Маъмурий ҳуқуқбузарга
нисбатан суд қарорига кўра белгиланган қамоқ жазосининг ижроси Махсус қабулхонада
таъминланади. Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Махсус қабулхона мутасаддилари ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда муассасада сақланаётган шахслар билан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,
улар билан умумий ва якка тартибда профилактик суҳбат ўтказилиб, тушунтириш
ишлари олиб борилмоқда.
- - Маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларнинг жазо ўташ жараёнини назорат қилиш баробарида, уларга содир этилган ҳуқуқбузарликларининг моҳиятини англашга кўмаклашамиз. Ҳар қандай қонун бузилиш ҳолати учун жазо муҳаррарлигини тушунтирамиз. Қайта ҳуқуқбузарлик содир этмасликлари бўйича мунтазам профилактик суҳбатлар ташкил этамиз,- дейди қабулхона бошлиғи ўринбосари, подполковник Улуғбек Тошназаров.
Бу каби профилактик тарғибот ишларининг доимий олиб борилиши, келгусида ҳуқуқбузарлар томонидан қайта маъмурий ҳуқуқбузарлик ва ёки жиноят содир этилишининг олдини олишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати