1 Феврал 2025 йил 1660

Навоий вилояти ИИБда аёл ходималар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди

Мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Навоий вилояти ИИБда фаолият олиб бораётган  аёл ходималар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Ўйинда шаҳодатланган ходималардан иборат “Адолат”, “Тўмарис издошлари”, “Интеллект”, “Фемида”, “Матонат” ва “Зукколар” жамоалари 2 босқичда ўзаро беллашдилар.

Натижаларга кўра, 3-ўринни “Зукколар” жамоаси, 2-ўринни “Интеллект” жамоаси эгаллади. Фахрли 1-ўринга эса эса “Адолат” жамоаси муносиб деб топилди. Ғолиб жамоалар диплом ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланишди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech