Навоий вилояти ИИБда Аралаш жанг санъатлари (ММА) спортини ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган йиғилиш ташкил этилди
Навоий
вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан аралаш жанг санъати
(ММА) ассоциациясининг вилоят бўлими вакиллари, устоз-мураббийлари ҳамда спортчи ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Дастлаб, йиғилиш бошида Ички ишлар вазири Азиз
Тошпулатовнинг аралаш жанг санъати (ММА) ассоциациясининг янги раиси этиб
тайинланганлиги муносабати
билан мамлакатимизда ушбу спорт турининг янада ривожланишига, профессионал спортчилар
сафини кенгайтиришга ҳамда соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялаш йўлидаги
саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши қайд этилди.
Видеоконференсалоқа шаклида ўтган йиғилиш давомида, ММА спорт турини оммалаштириш жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Шунингдек,
профессионал спортчиларни тайёрлашда мураббийларнинг касбий маҳоратини ошириш, соҳа
инфратузилмасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт шароитлари билан таъминлаш
бўйича амалий таклифлар илгари сурилди.
Бундан
ташқари ёшларнинг мусобақалардаги иштирокини муносиб рағбатлантириш, ҳудудлар
миқёсида мунтазам мусобақалар ташкил этиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати