6 Феврал 2024 йил 2297

Навоий вилояти ИИБда битирувчиларнинг малакавий иши олди амалиёти муносабати билан учрашув ташкил этилди

Навоий  вилояти ҳудудий ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 3- ўқув курси курсантлари битирув малакавий иши олди амалиётини ўташга киришди. Шу муносабат билан курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбир аввалида вилоят  ИИБ бошлиғи ўринбосари сўзга чиқиб битирувчиларнинг академияда олган билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, устозлар малака ва кўникмаларидан намуна олишга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.  

Шунингдек, йиғилишда амалиёт давридаги шахсий хавфсизлик чораларига, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя этишлари бўйича тегишли йўриқномалар ҳамда курсантларга амалиёт дастурини муваффақиятли бажаришлари, амалиёт фаолиятига тааллуқли кўникмаларни шакллантиришлари, мутахассислик бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллашлари бўйича  кўрсатмалар берилди.

Академиядан ташриф буюрган масъул ходим подполковник Азамат  Таджиев битирувчиларга мурожаати давомида ички ишлар органларига оид буйруқ, кўрсатма ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал ўрганишлари, амалиёт йўриқномасига қатъий риоя этишлари, юклатилган вазифаларига виждонан ёндашишлари айтиб ўтилди. 

Тадбир сўнгида ўқиш фаолияти давомида яхши натижаларга эришган бир гуруҳ курсантлар ва уларнинг ота-оналарига ИИВ Академияси ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech