13 Январ 2024 йил 2497

Навоий вилояти ИИБда ёш ходимлар фаолиятини тизимли ўрганиш мақсадида мониторинг ташкил этилди

ИИВ академиясининг кундузги таълим ва магистратура битирувчиларининг фаолиятини тизимли ўрганиш ва мониторинг қилиш орқали ички ишлар органлари учун мутахассислар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида Навоий вилоятида мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан, жорий йилнинг Навоий вилояти ИИБда ИИВ Академиясининг 2021, 2022, 2023 йилги битирувчилари билан учрашув ўтказилди. Унда ИИВ Академияси хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси бошлиғи, подполковник Бахтиёр Сирлиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳам иштирок этдилар.

Учрашув давомида ёш ходимларнинг хизмат интизомига риоя этиши, фуқаролар билан муносабатда хушмомилада бўлиши, уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатларни ҳал этишда холис бўлжишлари юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек,  ички ишлар органини ҳақчил профессиоанал тизимга айлантиришда ҳалоллиқ ва фидоийлик билан хизмат қилиш лозимлиги таъкидланди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech