5 Июн 2024 йил 1971

Навоий вилояти ИИБда фаолият олиб бораётган аёл ходималар ҳамда мутахассис шифокорлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Навоий вилояти ИИБда фаолият олиб бораётган аёл ходималар ҳамда мутахассис шифокорлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мазкур учрашувга республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлигини сақлаш илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали мутахассис шифокорлари таклиф этилди. Суҳбат давомида ходималарга соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг аҳамияти, қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари каби бир қанча мавзуларда тиббий маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, аёлларни репродуктив саломатлигини сақсашда мунтазам профилактик амалиётни жорий этиш, вақти-вақти билан аёллар маслаҳатхонасида бўлиш каби тавсиялар берилди. Тадбир якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис шифокорлардан жавоб олишди. 

Бу каби учрашувларнинг  ўтказилиши тизимда фаолият олиб бораётган ходималарнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шу сабабли, келгусида тиббий профилактик тадбирларни ўтказиб бориш бўйича ҳам ҳамкорликдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech