2 Октябр 2024 йил 1117

Навоий вилояти ИИБда Ички ишлар вазири ўринбосари иштирокида фахрийлар билан учрашув ўтказилди

Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармухамедовнинг ички ишлар органлари фахрийлари билан навбатдаги  учрашуви Навоий вилоятида ташкил этилди.  Ички ишлар бошқармасида ўтказилган мазкур учрашувда Вазир ўринбосари вилоятда Фахрийлар фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Фахрийларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва жойлардаги кенгашлар фаолияти атрофлича муҳокама қилинди. 

Шундан сўнг, очиқ мулоқот олиб борилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Узоқ йиллар соҳада хизмат қилган ва амалий тажрибага эга устозлар сўз олиб, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, “устоз-шогирд” анъанасини янада жонлантириш орқали касбий маҳоратни ривонлантириш хусусидаги таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. 

Учрашув сўнггида Фахрийлар билан алоқани янада мустаҳкамлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech