Навоий вилояти ИИБда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов раҳбарлигида 2024 йил якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Ўтган давр мобайнида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Д.Тасбаев, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат ҳамда шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир аввалида вилоят ИИБ бошлиғи сўз олиб, кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Сўнг вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда сусткашликка йўл қўйилганлиги, бу борада ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларнинг фаолиятлари таҳлил қилинди.
Навоий ва Зарафшон шаҳри ҳамда Кармана туманида жиноят ва ҳуқубузарликлар, йўл-транспорт ҳодисалари бирмунчага ошганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди ҳамда ушбу ҳолатларнинг олдини олишда профилактик ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги атрофлича муҳокама этилди.
Шунингдек, айрим раҳбар ва ходимларнинг фаолияти танқид остига олинди. Келгусида жиноятчиликни олдини олиш, жиловлаш ва фош этиш, фуқаролар тинчлиги, осойишталагини таъминлаш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди ва зарур топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати