Навоий вилояти ИИБда йил якунига бағишланган сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Ш.В.Нарзуллаев ҳузурида Навоий вилояти ИИБ ЖХХ, ҲПБ, ЖТСБ, ЙҲХБ, Пробация бўлими томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши lozim bo'lgan устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда жойлардаги жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларниng барвақт олдини олиш борасидаги ишлар танқид остига олиниб, атрофлича таҳлил этилди.
Xато ва камчиликларга йўл қўйган ҳудудий ички ишлар органлари масъулларининг фаолиятига huquqiy баҳо берилди. Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан муҳокама этилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати