21 Июн 2025 йил 348

Навоий вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат соати бўлиб ўтди

Ички ишлар органлари ходимларини она-Ватанга ва халқига содиқ, касбига фидойи, мустақил фикрлайдиган, изланувчан қилиб тарбиялашда айнан “Маънавият ва маърифат дарслари”нинг ўрни беқиёс. Шу мақсадда Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида мунтазам равишда дарс машғулотлари ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги дарс соати “Гиёҳвандлик- умр заволи” мавзусида ўтказилиб, мутахассислар томонидан  гиёҳвандлик ва психатроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш юзасидан муҳим тавсиялар берилди. Шундан сўнг, ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари  Республика ҳудудида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган салбий ҳолатлар ҳақида сўз юритиб, йиғилганларни огоҳликка чақирди ҳамда  ҳар бир ходим ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажариши, хизмат интизомига амал қилиши ва қонунбузиш ҳолатларига йўл қўймаслиги таъкидланди. Мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган маънавият ва маърифат дарслари ходимларни руҳан қўллаб-қувватлаш ҳамда маънавий дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech