29 Июл 2025 йил 1304

Навоий вилояти ИИБда янгидан фаолиятини бошлаган ёш ходимларга мураббийлар бириктирилди

Ёш ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, йўл-йўриқ кўрсатиш ички ишлар ходимларининг наъмунали имижини яратишда, касб маҳоратини оширишда муҳим жараён ҳисобланади. Бунда "Устоз-шогирд" анъанаси алоҳида аҳамиятга эга. Айни мақсадда Навоий вилояти ИИБда ИИВ Академияси ҳамда Жамоат хавфсизлиги университетини тугатиб, ички ишлар органлари сафида халқ тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга бел боғлаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Дастлаб сўзга чиққан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари уларни хизматга қабул қилинганлигини расман эълон қилиб, келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилади. Жараёнда соҳанинг ёш вакилларига кўп йиллик тажриба ва малакага эга мураббийлар бириктирилди.

Шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчилик асосида ўрнатилган интизом меъёрларига амал қилишлари, ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, ҳалол ва адолатли бўлишлари лозимлиги таъкидланди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech