1 Феврал 2025 йил 1652

Навоий вилояти ИИБда “Энг яхши китобхон ходима” кўрик танлови ўтказилди

    Ўзбек адабиётининг буюк намоёндаси Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан аёл ходималар иштирокида “Энг яхши китобхон ходима” кўрик-танлови ташкил этилди. Кўрик-танлов Низоми талабларига асосан, “Бадиий асарлар билимдони”, “Тезкор савол-жавоб” ҳамда “Буюк мутафаккир ва адиб” шартлари асосида ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Бошқарма НКМК ИИБнинг катта тезкор вакили майор Мафтуна Курашева, 2-ўринни вилоят ИИБнинг катта тезкор вакили катта лейтенант Бувиханифа Холиқова эгаллади. Энг яхши натижа кўрсатган Хатирчи тумани ИИБда фаолият олиб бораётган вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори лейтенант Насиба Тошболтаева фахрли 1-ўрин соҳибаси бўлди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech