15 Ноябр 2023 йил 796

Навоий вилояти ИИБда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди 

 «Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги» доирасида Навоий вилояти ИИБда «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилиб унда ИИВ Навоий академик лицейи  ўқувчлари ва ўқитувчиларидан иборат жамоа иштирок этди. Тадбирда ўқувчилар Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати биносидаги ватанпарварлик бурчаги ҳамда ички ишлар органларининг шонли тарихи, кечаси ва бугуни акс этган музей ва кутубхона фаолияти билан танишди.  Кун муносабати билан тайёрланган ўқотар қуроллар, махсус техника ва воситалардан иборат кўргазма ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Тадбир давомида ўқувчилар Навбатчилик қисмида ташкил этилган «102» хизмати ҳамда ситуацион марказида бўлишиб, марказ фаолияти, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳамда уларни фош этишда ушбу хизматнинг аҳамияти  ҳақида тушунчалар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech