8 Январ 2024 йил 2786

Навоий вилояти ИИБда ўтказилган навбатдаги маънавият-маърифат дарсида бир гуруҳ ходимлар тақдирланди

 Навоий вилояти ИИБда  “Жадидлар,  миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида маънавият-маърифат дарси ташкил этилди. Тадбирда даставвал,  вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шокиржон Саламжонович Садиков сўзга чиқиб тадбирнинг мазмун-моҳияти, ходимлар учун тарихни чуқур ўрганиш зарурати ҳақида сўзлади.  Жараёнда,  маҳаллаларда ҳуқуққий тарғиботларни олиб боришда, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазирининг  “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони  ҳамда  эсдалик қўл соати  билан тақдирланди. Шунингдек, ички ишлар органларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этган ходимлар ҳам эътироф этилиб фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.  Тадбирда меҳмон сифатида иштирок этган Саноат энергетика гуруҳи хорижий компаниясининг Навоий вилояти филиали вакили ҳам ходимларнинг жиноятчиликни олдини олиш йўлидаги муносиб ҳамкорлиги учун  ўз миннатдорчилигини билдирди.

Кун тартибига биноан  жадидлар ҳаракати ва уларнинг миллатимиз маънавияти ва маърифатига қўшган ҳиссаси тўғрисида  маълумот бериш учун маърузагоҳ қаршисига Навоий давлат педагогика институти ўзбек  тили ва адабиёти факультети декани Қилич Бозоров  таклиф этилди ва тадбир иштирокчиларига мавзу доирасидаги маълумотлар етказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech