2 Май 2024 йил 1773

Навоий вилояти ИИБнинг малакали экспертлари томонидан жойларда маҳорат дарслари ташкил этилди

Ўзаро тажриба алмашиш, таклифларни инобатга олиш асосида киришилган ҳар қандай юмуш салмоқли бўлади. Касб доирасида ўрнатилган ҳамкорлик эса ҳар икки томон учун ҳам фойдадан ҳоли эмас. Боиси, фикрлар уйғунлиги, янгиликлар шарҳи ходимда касбига нисбатан иштиёқни оширади. 

 Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ходимлари учун маҳорат дарси олиб борилди. Унда судга оид автотехника экспертизаси, унинг турлари, максад ва вазифалари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, терговчиларга экспертиза тайинлашда ва ЙТҲ билан боғлик воқеа жойини кўздан кечиришда эътибор берилиши лозим жиҳатлар тўғрисида маълумот ва курсатмалар берилди. Мутахассисларнинг бу каби маҳорат дарслари ИИВ Навоий академик лицейида ҳам ташкил этилди. Бўлажак осойишталик посбонлари экспертиза қилиш ва унинг соҳадаги аҳамияти бўйича қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech