23 Апрел 2024 йил 596

Навоий вилояти мезбонлик қилаётган "Волейбол" бўйича У-18 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етди

 Навоий шаҳридаги Олимпиа заҳиралари мактабида бўлиб ўтган ёшлар баҳсида мамлакатимизнинг барча вилоятлари шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан етиб келган ёшлар ўзаро беллашишди. Волейбол тўпини бир-бирларига тезкорлик билан узатиб, рақиб майдонига тушириш ҳаракатларини жамоалар ўзига хос равишда бажаришди. Ўйинчилардан чаққонликни талаб этувчи мазкур спорт турига барча жамоа вакиллари кучли тайёргарлик кўришгани ўйиннинг муросасиз давом этишига сабаб бўлди.

Бир-неча кун давом этган ўйин жараёнини ҳакамлар адолатли баҳолаб боришди. Натижаларга кўра, 3-ўринни Қарақалпоғистон Республикаси, 2- ўринни Қашқадарё вилояти ёшлари эгаллаган бўлса, мутлақ ғолиблик мезбон жамоа Навоий вилояти ёшларига насиб этди.

Ғолибларга Ўзбекистон Волейбол федерацияси раиси, Ички ишлар вазирининг кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech