18 Август 2025 йил 281

Навоий вилояти прокурори ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида Кармана тумани "Дўрман" МФЙ ҳудудида содир этилган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

   Маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар, ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этган мазкур муҳокамада жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг оқибатлари, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш чоралари атрофлича муҳокама қилинди. Масъуллар томонидан ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар эканлиги,  кишининг бир лаҳзалик жаҳли ёки эътиборсизлиги туфайли қилган хатти-ҳаракати нафақат ўз ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши, балки бир инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкинлиги ҳақида таъкидланди. Йиғилишда ёшлар тарбияси, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий ҳаётга фаол жалб қилиш орқали жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳимлиги ҳақида сўз юритилди. 

    Жараёнда кўплаб фуқаролар кибержиноятларнинг қурбонига айланиб қолаётганлиги таъкидланиб, ушбу жиноятдан огоҳ бўлишлари юзасидан бир қанча ҳуқуқий тушунчалар берилди.

       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech