Навоий вилояти ҳокими, вилоят ИИБ бошлиғи ва бошқа масъул ходимлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни камайтириш юзасидан шаҳар ҳудудида ўрганишлар олиб борилди
Президент раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Навоий шаҳрида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шаҳарнинг бир қанча чорраҳаларида йўлни кенгайтириш ва атрофини кўкаламзорлаштириш, тирбандликларнингнинг олдини олиш мақсадида йўлларни режалаштириш ва қулайлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва тегишли масъуллар жойларда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кўздан кечирди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли учун қулай шароитлар яратиш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан масъулларга қўшимча топшириқлар берилди. Бу каби ташаббуслар Навоий шаҳрининг ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати