Навоий вилоятида ўтказилган "Ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг V республика ёшлар форуми" ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Навоий вилояти мезбонлик қилган Ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг V республика ёшлар форуми якунига етди. 170 нафар ёш ходимлар иштироки таминланган ва 3 кун форум доирасида ўтказилган мусобақаларда қатнашчиларнинг натижалари мутахассислар томонидан адолатли ва шаффоф тарзда баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, "Zakovat Quiz" интеллектуал ўйинида 1-ўринга Ички ишлар вазирлиги Академияси, "Тактик триатлон" мусобақаси бўйича Бухоро вилояти ИИБ ёш ходимлари жамоаси муносиб кўрилган бўлса, "Энг яхши парамедик" шартида Навоий вилояти ИИБ ёшлари ҳамда "Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси" сифатида Самарқанд вилояти ИИБ жамоаси вакиллари эътироф этилди. Бундан ташқари, "Жанговар марш" мусобақасининг фахрли 1-ўринини мезбон жамоа Навоий вилояти ИИБ ёшлари банд этди.
Юрт осойишталигини таъминлашга масъул ёш ходимлар мазкур форумда нафақат жисмонан ва маънан куч синашдилар балки, касбий билим ва малака алмашдилар. "Ёшлар ойлиги" муносабати билан ўтказилган форум ўзаро хамжиҳатлик ва бирдамликда эришилган ғалаба майдони бўлди десак, асло муболаға бўлмайди
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати