16 Май 2024 йил 1502

Навоий вилоятида “Турмуш" профилактик тадбири давом этмоқда

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва марказ бошлиғи билан ҳамкорликда муассасада сақланаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашилиб, муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди. Шунингдек,мутахассис психолог томонидан руҳий ҳолатни барқарорлаштириш, тушкунликдан чиқиш ва яшаш учун бахтли курашиш мавзуларда тренинглар ташкил этилди ҳамда муҳим тавсиялар берилди. Учрашув якунида аёллар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоб  олишди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech