Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари «Янги йил байрами» тадбирларида хавфсизликни таъминлаш йўлида амалга оширилган ишлар билан танишди
Халқимиз томонидан янги орзу-умидлар, яхши ниятлар билан
қарши олинадиган «Янги йил байрами»ни муносиб кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида
вилоят ИИБ бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарилар шаҳр марказий
майдонидаги байрам арчаси ва унинг атрофида жойлашган аҳолига хизмат кўрсатиш
марказларининг қишги мавсумга тайёрлиги, чироқлар ҳамда иситиш тизимининг ёнғин
хавфсизлиги талабларига жавоб бериш даражаси ҳамда байрам кунлари транспорт
воситаларининг тирбандлик муаммосини ҳал этилганлиги, ҳаракат иштирокчилари,
айниқса, пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ўрганишди. Аниқланган камчиликларни
бартараф этиш, фуқароларнинг хавфсизлигини ишончли таъминлаш бўйича масъулларга
зарур кўрсатмалар берилди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати