31 Август 2025 йил 287

Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ "Билимлар куни" олдидан таълим муассасаларида ўрганишлар олиб борди

Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги 2025/2026-ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2-сентябри (сешанба куни)дан бошланиши белгиланган. Шу муносабат билан Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ "Билимлар куни" олдидан бир қатор таълим муассасаларида ўрганишлар олиб борди. ДХХ, вилоят ИИБ ҳамда ФВБ бошлиқлари томонидан олиб борилган дастлабки ўрганишларда Навоий шаҳридаги 1-8 ва 13-сонли умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига шайлиги, ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг келиб-кетишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан бир қаторда байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудлар ва уларда хафсизлик чораларининг нечоғлик таъминланганлиги кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, масъуллар Кармана туманидаги 2-15-сонли умумтаълим мактабларида ҳам бўлишиб, таълим муассасалари раҳбарлари билан суҳбатлашди ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди.

Ўганишлар давомида аниқланган мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш ҳамда байрам тадбирларини талофациз, кўнгилдагидек ўтказиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.


             Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech