Навоий вилоятининг бозор ва йирик савдо марказларида назорат-рейд тадбирлари олиб борилмоқда
Навоий
вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини ташкил этиш гуруҳи ҳамда ҳудудий
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан
ҳамкорликда вилоятнинг деҳқон бозорлари ва савдо ярмаркаларида аҳолига сифатли
озоқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга қаратилган назорат тадбирлари олиб
борилмоқда.
Шу билан
бир қаторда жойларда ветеринария-санитария қоидаларига амал қилинишини
таъминлаш, гўшт ва гўш маҳсулотлари, сут, тухум ва турли сабзавотларни истеъмол
муддатини ўтиб кетмаслиги бўйича тушунтиришлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари ҳаво
ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши сабабли айрим маҳсулотларни махсус
шароитда сақлашлари таъкидланди.
Рейд тадбирлари давомида қоидабузар
фуқароларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Бу каби профилактик
назорат тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда. Кунни исиб бораётгани
озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига таъсир кўрсатмай қолмайди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати