9 Ноябр 2023 йил
1004
Навоий вилоятининг олис - Хатирчи тумани кўчаларида ҳаракат иштирокчилари учун тарғибот тадбири ташкил этилди
Хатирчи туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини
олиш мақсадида ҳайдовчилар ҳамда велосипедчилар иштирокида профилактик
тадбирлар амалга оширилмоқда. Асосий эътибор ҳайдовчи ва велосипедчиларнинг мажбуриятларига
қаратилиб, энг аввало ҳайдовчилар амал қилиши лозим бўлган муҳим қоидалар
эслатилди. Тезликни назорат қилиб бориш, пиёдаларга эътиборли
бўлиш, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш тартиби батафсил
тушунтирилди. Шошқалоқлик ва жаҳлга берилишнинг якуни, эҳтиётсизликнинг оқибатига урғу қаратилиб,
йиғилганлар хушёрликка чақирилди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати