23 Октябр 2023 йил 1204

Навоий вилоятини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида профилактика инспекторлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди

Жорий йилнинг 28 июль куни Фарғона шаҳрида давлатимиз раҳбари раислигида ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Хусусан эндиликда маҳалла бошқаруви янги тизим асосида ташкил этилиши назарда тутилди. Айни жараёнда амалиётга жорий этилган тизим профилактика инспекторлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга хизмат қилмоғи лозим. Бинобарин вилоятда профилактика инспекторлари хизматини ўрганиш, жиноятчилик содир этилиши даражасини аниқлаш ва криминоген вазиятни ижобийлаштириш, бунда Навоий вилоят методикасини яратиш, ходимларнинг билим ва касбий кўникмаларини ошириш мақсадида ташриф буюрган  ИИВ Академиясининг  профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятнинг шаҳар-туманларида ўрганишлар олиб бормоқда.  Ўрганишлар давомида профилактика инспекторлари фаолиятини мониторинг қилиш орқали
таълим-тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш,
маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси каби янги мутахассислар билан ҳамкорликдаги иш фаолиятини ташкил қилишга қаратилган ўқув машғулоти айни муддао бўлди.  Машғулот икки кунлик дастур асосида ташкил этилган бўлиб унда ходимлар назарий билимларини амалиётга қўллаш бўйича тавсиялар олдилар. Шунингдек, профилактика соҳаси бўйича қабул қилинган давлат ва вазирлик  фармон, қарорлари билан таништирилди. Ҳуқуқий меъёрлар бўйича бажарилиши лозим ишлар тушунтирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech