Навоий шаҳрида мамлакат тарихининг муҳим саналаридан бири — давлат байроғини қабул қилиш кунига бағишланган оммавий юриш марафони ташкил этилди
Навоий шаҳрида мамлакат тарихининг муҳим саналаридан бири — давлат байроғини қабул қилиш кунига бағишланган оммавий юриш марафони ташкил этилди. Унда Ўзбекистон равнақи ва тараққиётига ҳисса
қўшишни мақсад қилган каттаю кичик фаол қатнашди. Давлат байроғи қабул қилинган
кунни нишонлашга фуқаролар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қаторида вилоят
ИИБ ходимлари, шунингдек ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари фаол иштирок
этишди.
32 йилдан сўнг жойларда ўтказилаётган тадбирлар вилоятнинг
турли соҳалари шу жумладан, ички ишлар соҳасида ҳам давлат байроғининг
юқорига кўтарилиши билан бўлиб ўтмоқда. Навоий шаҳрининг шоҳ кўчасидаги ушбу
умумбашар тадбир шу ерда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро қалбида фахр,
ифтихор туйғуларини жўш уришига сабаб бўлган бўлса не ажаб.
Навоий вилояти
ИИБ Ахборот хизмати