24 Ноябр 2021 йил 675

Навоийда 8 та ҳарбий жамоалар ўртасида "Стол тенниси" мусобақаси бўлиб ўтди

Спорт-соғлик гарови. Жисмоний соғлиқ ва руҳий баркамолликни таъминлашда спорт ўрни бениҳоя катта. Айниқса тинчлик ва осойишталигимизни таъминлашда кун-у тун хизмат олиб бораётган ходимлар учун спорт билан шуғулланишнинг аҳамияти катта.

Хусусан, “Вилоят Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги 81-сонли фармойиши талабларига мувофиқ спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича “Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги очиқ чемпионати” ўтказилди. Ўтказилган мусобақада 8 та жамоа (Ички ишлар бошқармаси жамоаси, ЖИЭД жамоаси, Божхона хизмати жамоаси, Адлия жамоаси, 7532-ҳарбий қисм(Қоровул қўшинлари) жамоаси,
87214-ҳарбий қисм(Миллий гвардия) жамоаси, Ҳарбий прокуратура жамоаси ва 7259-ҳарбий қисм(Лочин жамоаси) иштирок этишди. Қизғин ва муросиз кечган баҳслар якунига кўра, аёллар ўртасида 3-ўринни Ситора Негматова (Адлия бошқармаси), 2-ўринни Моҳинур Каримова(ИИБ) ва 1-ўринни Гулчеҳра Абдиева(МГ), эркаклар ўртасида эса 3-ўринни Зайниддин Шарипов (ЖИЭД), 2-ўринни Акбар Ахмедов(Божхона хизмати жамоаси)  ва 1-ўринни Ғолиб Шарипов(ЖИЭД)лар қўлга киритди.

Шунингдек жуфтлик баҳслар (аёл ва эркак) 3-ўринни “Ички ишлар бошқармаси жамоаси”, 2-ўринни
“7259-ҳарбий қисм жамоаси” ва фахрли 1-ўринни “Божхона хизмати жамоаси”
қўлга киритди. Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Навоий вилояти ИИБ бошқармаси бошлиғининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech