23 Ноябр 2023 йил 1537

Навоийда аҳоли учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари сотувини йўлга қўйиш мақсадида «Долзарб 40 кун» ойлиги доирасида назорат тадбирлари олиб борилмоқда

Халқимиз саломатлигини таъминлашда бозорларимизнинг тўкин-сочинлиги, айниқса у ердаги истеъмол маҳсулотларининг ижобий сифатда бўлиши муҳим аҳамият касб этади.  Бинобарин, сотувдаги гўшт, сут ва тухум маҳсулотларининг истеъмолга ёроқлилик даражаси яхши  сақлаш шароитини талаб этади. Мана шундай шароитни таъминлаш, ҳамда аҳолига сифатли маҳсулотлар сотувини йўлга қўйиш мақсадида Навоий шаҳрида мунтазам тарғибот ва назорат тадбирлари олиб борилади. Хусусан, Навоий вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда деҳқон бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар фаолияти ўрганилди. Жараёнда савдо ходимларига сифатли маҳсулотларни сифат текширувидан ўтган маҳсулотларни сотиш бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Аниқланган камчиликлар бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech