11 Январ 2024 йил 2662

Навоийда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича таҳлилий ва танқидий йиғилиш ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан белгиланган режа топшириқ асосида Навоийда ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари иштирокида ўтган йилда бажарилган ишлар бўйича ҳисобот йиғилиши ташкил этилди. Муҳокама давомида эришилган натижалар таҳлили билан бир қаторда, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар режаси ўқиб эшиттирилди. Йиғилиш якунида аҳоли учун истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда товарларни мунтазам қатъий назорат текширувидан ўтказиш лозимлиги бўйича тушунчалар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech