21 Октябр 2023 йил 924

Навоийда ажрим ёқасидаги карманалик бир гуруҳ оилалар билан суҳбат ташкил этилди

Кармана тумани "Талқоқ" МФЙ биносида 43 нафар МФЙ хотин-қизлар фаоллари хамда тумандаги ажрим ёқасига келиб қолган, нотинч оилалар ҳамда тазйиқ ва зўравонликка  аёллар билан биргаликда суҳбат ўтказилди. Учрашувда мутасаддилар томонидан хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, айниқса оилалар тинчлигини таъминлаш ҳамда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар таҳлил этилди. Бундан ташқари ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни муаммолари ўрганилиб, маҳалланинг фаол аёллари, отинойилар билан бирга  яраштириш чоралари кўрилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech