31 Октябр 2023 йил 792

 Навоийда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида воллейбол спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни Ватанга бўлган садоқати, ички ишлар органлари хизматига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида воллейбол спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этилган эди. Ҳудудлардаги ёшлар иштирокида бўлиб ўтган воллейбол мусобақаси туманлар миқёсида ташкил этилиб ғолиб жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

 Айни пайтда мусобақанинг вилоят босқичи якунланди. Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақада ўғил болалар бўйича 3-ўринни Зарафшон шаҳри, 2-ўринни Нурота тумани ҳамда биринчилик Қилилтепалик ёшларга,  қизлар ҳисобида эса биринчи ўринни Хатирчи тумани, 2-ўрин Конимех ва 3-ўрин Қизилтепа туманининг чақон қизларига  насиб этди. Ички ишлар бошқармаси, спорт бошқармаси ва ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликдаги мазкур мусобақа ёшларни спортга жалб қилиш ва вақтини мазмунли ўтказишда муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини намойиш этишга имконият яратиш, қўллаб-қувватлаш ҳудуд осойишталиги йўлида босилган яна бир қадам десак муболаға бўлмайди.    

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech