22 Ноябр 2023 йил 1568

Навоийда «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбири доирасида тунги рейд тадбирлари амалга оширилмоқда

Ички ишлар органларида жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 30 декабрь кунига қадар республика миқёсида корхона-ташкилотлар, жамоат уюшмалари ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Долзарб 40 кунлик« кенг кўламли тадбир ўтказилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Навоийда вилоят Прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, ҳудудларда тунги хизматга жалб этилган ходимларга криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар юклатилди. Масъуллар бошчилигида вилоят ҳудудида барча йўналишларда профилактик тадбирлар амалга оширилиб, тунги вақтда мақсадсиз ва назоратсиз юрган вояга етмаган фуқаролар, хотин-қизлар ҳамда шубҳали шахслар, шунингдек қўпол турдаги қоидабузарлик содир этган ҳаракат иштирокчилари билан тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса, »Қизил" тоифага кирувчи маҳаллаларда назорат кучайтирилиб, ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари билан бир қаторда транспорт воситалари ҳам кўздан кечилмоқда.

Бу каби профилактик тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech