15 Ноябр 2021 йил 829

Навоийда хатирчилик таъминотчи ниқобидаги фирибгар қўлга олинди

 Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларга нисбатан кенг имкониятлар яратилган. Аммо бугунги кунда ҳали-ҳануз ҳужжатлар борасида ишонувчанликка йўл қўядиган, таъминотчи корхоналарнинг баъзи бир найрангбоз ходимларига ишониб ҳужжатларини тутқизадиганлар ҳамюртларимиз ҳам йўқ эмас.

 Хатирчилик 26 ёшли  Г.Н шу йил ҳисобидан бир эмас икки маротаба суднинг қора курсисига ўтирди. Унинг ёши ҳамда оилавий аҳволидан келиб чиқиб 3 йилу 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини беришган эди. Аммо нафсининг қулига айланган Г.Н тиниб турмади. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида банкдан кредит олиб кичик тадбиркорлик қилишни мақсад қилган фуқароларни ўзининг фириб тўрига илинтирди.  Ёлғон сўзлари билан сохта таъминотчи ниқобини кийиб, сохта муҳр билан иш бошлади.  Сўнг, мижозлар ҳужжатлари билан банкдан маблағ чиқариб беришни ваъда қилади. Ваъдасини устидан чиқди, аммо маиший техникаларнинг пули шу таъминотчининг ўлжасига айланди. Пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, ўзини олиб қочиб юрди. Г.Ннинг фирибгарлигини англаган туман фуқаролари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлишди.  

Аввал баҳор, охир-хазон деганларидек, Г.Ннинг навбатдаги қилмишларига нисбатан белгиланган тартибда қонуний чора кўрилиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech