6 Ноябр 2023 йил 967

Навоийда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор ҳамда инспектор-психологлар учун ўқув машғулоти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 30 октябрь кунидаги 320-сонли фармойишига асосан ИИОда хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан Марказий ҳарбий округининг Навоий шаҳридаги 523 сафарбарлик резерви батальонида ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари ташкил этилди.

6 кунга мўлжалланган ўқув машғулотига барча шаҳар ва туманларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор ҳамда инспектор-психологлар жалб қилинди. Ўқувда хотин-қизлар ва вояга етмаганлар билан бевосита боғлиқ бўлган, жамиятда тез-тез гувоҳи бўлаётган муаммолар юзасидан турли соҳа вакилларидан иборат мутахассислар томонидан таҳлилий ва очиқ мунозаралар ташкил этилди. Шунингдек, ўқувда давлатимиз раҳбари ва вазирликлар томонидан қабул қилинган қарор, фармон ва буйруғлар бўйича ишлаш ва уларнинг мазмун-моҳияти, механизми юзасидан тушунчалар берилди.

Инспектор-психологларга вояга етмаганлар билан мулоқот қилиш психологияси, турли вазиятларда ўзни бошқариш, стресс ва агрессив ҳолатларни енгиллаштириш шунингдек ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш механизмлари бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларга шароит яратувчи омилларни барвақт аниқлаш шунингдек, содир этишга мойил шахслар билан олиб бориладиган ишлар самарадорлигини ошириш борасида ташкил этилган шу каби ўқув дарслари келгусида соҳа вакиллари учун дастурул амал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech