2 Феврал 2024 йил 788

 Навоийда ИИБ ҳамда Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда амалий семинар ташкил этилди

Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Навоий вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида суд-ҳуқуқ соҳаларида терговга қадар текширув, суриштирув ҳамда дастлабки тергов олиб бориш бўйича амалий–семинар ташкил этилди. Унда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика суд-экспертиза маркази бошлиғи ва мутахассислари иштирок этди. Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, мутахассислар томонидан судга оид экспертизаларнинг бугунги кундаги имкониятлари, амалга киритилган янги экспертиза турлари ва уларнинг аҳамияти бўйича муҳим маълумотлар етказилди.

 Тадбир сўнгида ходимлар томонидан экспертизалар тайинлаш бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди. Шунингдек, келгусида соҳани янада ривожлантириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар киритилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech