14 Ноябр 2023 йил 849

Навоийда ИИБ ходимлари учун семизликни олдини олишга қаратилган ўқув-амалий машғулот ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони талаблари асосида ходимларнинг жисмоний фаоллигини янада ошириш,  мусобақалар ташкил этиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш-тарзи кенг тарғиб этиш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар органларида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ана шундан тадбирлардан яна бири "Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги" доирасида антропометрик кўрсаткичлари бўйича тана вазни меъёридан ортиқ ходимлар рўйхатига киритилган Навоий вилояти Ички ишлар органлари ходимлари билан Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими томонидан шифокор-диетологлар ва озиш бўйича спорт мураббийларини жалб қилган ҳолда "Семизлик-касалликлар ўчоғи" ва "Семиришни олдини олиш" мавзусида ўқув сименари ташкил этилди.

Тадбир давомида шифокор диетологлар томонидан одам организмидаги ортиқча ёғларнинг зарари ҳамда семизликнинг салбий томонлари,ўткир рецептор ва сурункали касалликларнинг асосий келиб чиқиш сабаби ҳам семизлик эканлиги таъкидланди.  Тана вазнини меъёрлаштириш бўйича мунтазам спорт билан шуғулланиш, овқатланиш рационида кўкатлар мева ва сабзавотларни кўпайтириш тўғрисида таъкидланди. Бундан ташқари, малакали мутахассис спорт мураббийлари томонидан уй шароитида енгил машқлар орқали озиш бўййича маҳорат машғулоти ҳам ташкил этилди.Тадбир сўнгида ходимларга Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими ходимлари ҳамда  диетологлар томониданоздириш бўйича қўлланма ҳамда  ўн кун давомида олиб бориладиган соғлом озиш дастури тақдим этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech