8 Ноябр 2024 йил 2628

Навоийда ИИБ ходимларининг турмуш ўртоқлари бандлигини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳволини яхшилаш борасида кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Навоий вилояти ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари ходимларнинг турмуш ўртоқларини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш мақсадида "Ишга марҳамат" мономарказида тарғибот тадбири ташкил этишди. 

Дастлаб, улар билан бошқарманинг мутахассис психологи суҳбат ўтказди. Жараёнда оила бекаларини руҳий баркамоллигини мустаҳкамлаш, турмуш шароитида пайдо бўладиган руҳий зўриқиш, стрессли ҳолатларни олдини олиш мақсадида қизиқарли тренинг ташкил этилиб, психолог тавсиялари берилди. Сўнг эса марказдаги тарбиячи-ёрдамчи, замонавий пардалар тикувчи, дизайнер, ошпаз, қандолатчи каби йўналишларнинг фаолияти билан таништирилди. Шунингдек, уларга йўналишлар бўйича маълумотлар берилиб, ходимларнинг банд бўлмаган оила аъзолари учун имтиёзли йўлланма асосида мономарказда бепул ўқиш имкониятлари мавжудлиги тушунтирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech