Навоийда ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан таълим муассасаларида ўқув амалий кўргазмалар ташкил этилди
Вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан Навоий шаҳрида жойлашган 6-умумтаълим мактабида кўргазмали ўқув машғулоти ташкил этилди. Унда бошқарма Эксперт-криминалистика марказининг тажрибали ходимлари томонидан соҳа хизматининг бугунги кундаги замонавий имкониятлари бўйича маълумотлар берилди. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги томонидан Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази учун ажратилган ҳаракатланувчи - “Volkswagen Crafter” русумли криминалистик лабораторияси, унда мавжуд бўлган замон талабларига мос жиҳозланган криминалистик-техник воситалар, махсус қурилмалардан фойдаланиш ва жиноятни иссиқ изида фош этишдаги ўрни ҳақида тушунтрилди. Шунингдек, машғулот давомида ўқувчи-ёшларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Бу каби учрашувларнинг ташки этилиши ўқувчи-ёшларни
ички ишлар органлари фаолиятига қизиқиб, келгусида шу касб эгаси бўлишларида
муҳим аҳамият касб этади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати