26 Апрел 2024 йил 1119

Навоийда  ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

Вилоят ИИБда Тергов бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда уларнинг қуйи бўлинмалари ходимлари иштирокида 3 ойлик иш якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши  ўтказилди.

Йиғилишда  соҳавий хизмат раҳбарларининг жорий йилнинг  биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан маърузалари тингланди.

 Шунингдек, баъзи соҳавий хизматлардаги камчиликлар танқид остига олиниб аниқланган хато ва камчиликлар тез фурсатда бартараф этилиши таъкидланди.

Бундан ташқари фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал этилишини таъминлаш, фуқароликни расмийлаштириш ва паспорт-виза масалаларида ортиқча овворагарчиликларга йўл қўймаслик, бу борада мурожаат этувчиларга имкон даражасида шарт-шароитлар яратиш, ҳамда жиноят ишларини тергов қилиш, терговга қадар текширувни амалга оширишда Жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига қатъий амал қилиш, фуқаролар ва давлат манфаатларига етказилган моддий зарарни ундириш аҳволини янада яхшилаш, фош этилмай қолаётган жиноятларни ҳамкорликда аниқлаш каби масалаларга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида, хизмат фаолияти давомида бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар эътироф этилиб, уларга вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат фаолиятини моддий-техник жиҳатдан яхшилаш ҳамда иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида, вилоятнинг ҳар бир туманига замонавий хизмат компьютерлари топширилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech