21 Октябр 2023 йил 1241

Навоийда ИИВ академик лицейи ўқувчилари иштирокида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан бадиий кечалар ташкил этилди

ИИВ Навоий академик лицейида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан “Тилга эътибор-элга эътибор” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда Навоий давлат педагогика институтининг малакали профессор ва филологлари ҳамда вилоят Ахборот кутубхона маркази ходимлари сўзга чиқиб она тилимизга қаратилаётган эътибор, ёшларимизни миллий қадриятларимизга муносабатлари ҳақида сўзладилар. Шунингдек, аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган она тилимизни четдан кириб келаётган ёт сўзлардан ҳимоя қилиш, унинг равнақи ва истиқболи ҳақида қайғуриш – бу миллатнинг ўзлигини англаш эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда ўқувчилар томонидан она тилимизга  ҳамда маънавий қадриятларимизгабўлган буюк эҳтиромимизни  талқин этувчи шеърлар ва қўшиқлар ижро этилди, саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Бу каби тадбирларнинг ёшлар ҳузурида ташкил этилгани айни мудао, боиси келгусида уларни она тилимиз равнақи йўлида хизмат қилиши, ватанпарвар, фидоий шахс бўлиб етишишларида аҳамияти катта.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech