Хотин-қизларни
жамият ҳаётининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳалардаги фаоллигини кучайтириш,
уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий
қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, соғлом
турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Ички шлар органлари хотин-қизлар кенгаши
ташкил этилган эди.
Шу
муносабат билан Вазирлик академик лицейларида ҳам хотин-қизлар
кенгашлари ташкил этилиб, мустақил равишда фаолият юритиши, чора-тадбирлари амалга оширилди. Хусусан ИИВ Навоий академик лицейида «Хотин-қизлар
жамоатчилик кенгаши» таркиби сайланди. Келгусида вилоят ИИБда хизмат олиб
бораётган «Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши» билан ҳамкорликда фаолият олиб
бориш бўйича топшириқлар берилди.
Худди
шундай йиғилиш вилоят ИИБ Тиббиёт бўлимида ҳам ташкил этилиб, хотин-қизлар
жамоатчилик кенгаши таркиби сайланди. Шунингдек, Тиббиёт бўлими ходималарига
буйруқ талаблари тушунтирилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган
тадбирлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилиш
сўнгида Ўзбекистон мусулмонлар идораси Навоий вилоят вакили сўзга чиқиб “Оила ва
фарзанд тарбиясида аёлларнинг ўрни” мавзусида суҳбат олб борди ҳамда оилавий
муносабарларга оид қимматли тавсиялар берди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: