Навоийда эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан илмий-амалий кўргазма ташкил этилди
Навоий академик лицейида таҳсил олаётган ўқувчилар учун вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан илмий-амалий кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада марказнинг тажрибали ходимлари томонидан эксперт-криминалистика хизматининг жиноят ва ҳуқуқбузарикларни фош этишдаги замонавий имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги томонидан Навоий вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази учун ажратилган микроавтобус негизида тўлиқ жиҳозланган ҳаракатланувчи криминалистик лаборатория ва унда жамланган криминалистик-техник воситалар, махсус техникалар ҳамда тадқиқот жиҳозлари ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек жиноятчиликка қарши курашиш, тезкор-қидирув тадбирларида фойдаланиш улардан фойдаланиш, тергов ва суд ҳаракатларида далилларни тўплашнинг криминалистик илмий усули ва воситаларини қўллаш бўйича қизиқарли машғулотлар ҳам ташкил этилди.
Муассада ташкил этилаётган машғулот ўқувчи-ёшларни ички ишлар органлари фаолиятига қизиқтириш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати