Навоийда "Намунали оила" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини янада оммалаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги тизимида анъанавий тарзда “Намунали оила” кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда. Ички ишлар органларида камида 5 йил амалий иш стажига эга, оила қурганига 8 йил тўлган вилоят ИИБнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларидан жами 10 та оила иштирок этган мазкур кўрик-танловнинг Навоий вилояти босқичи ҳам ҳар галгиданда ўзгача тайёргарлик, юқори савия ва кўтаринкилик билан ўтказилди.
Кўрик-танловда 3 та шартни бажариш давомида иштирокчилар ва уларнинг оила аъзолари ўз истеъдод ва қобилиятларни намойиш этдилар. Қизғин баҳс ва мунозаралардан сўнг, якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Навоий вилояти ИИБ Навоий кон металлургия комбинатидаги ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси катта инспектори, лейтенант Жўраев Жўшқин Давронович (Жўраевлар оиласи), 2-ўринни Қизилтепа тумани ИИБ Ташкилий бўлинма навбатчилик қисми катта инспектор навбатчиси, майор Шукуров Мадиёр Маҳмудович (Шукуровлар оиласи) эгаллаган бўлса, 1-ўринга Навоий вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси саф бўлинмалари патрул-пост хизмати батальони мутахассиси, катта сержант Розиқов Зоҳид Зоир ўғли (Розиқовлар оиласи) муносиб деб топилди ва мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Танлов ғолиблари ҳамда иштирокчилар пул мукофоти ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Турли номинацияларда ғолиб деб топилган оилалар ҳам диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати