24 Ноябр 2023 йил 1847

Навоийда “Нурли маскан” махсус мактаб интернати ўқувчилари психолог ҳузурида бўлишди

 Ёшлар навниҳол. Ёш ниҳол ўсиб кўкка бўй чўзиши унинг ниҳоллигида олинган парваришига боғлиқ. Фарзандларимизни ёшлигидан яхши хулқ-атворли, билимли қилиб тарбияласакгина, келгусида улар жамият учун фойдаси тегадиган, фидоий шахс бўлиб етишиши шубҳасиз.

Хусусан, Навоий шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганлар бўйича инспектор психологларининг “Нурли маскан” махсус мактаб интернатидаги тарғибот тадбири ҳам айни шу мақсадга йўғрилди. Ўсмир ёшдаги ўқувчилар билан ўтказилаган суҳбат давомида ўқувчиларга соғлом турмуш тарзининг асосий йуналишлари, яъани кун тартибига риоя қилиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан тийилиш, тиббий маданият ва жамоа ва шахсий гигиена коидаларига амал қилишлари тўғрисида тушунча берилди. Шунингдек улар билан суҳбатда руҳий хотиржамликни ҳис қилиш ҳамда ўсмирлик даврига хос жиззакилик, асасбийлашиш каби салбий ҳолатларни енгиб ўтишда психологик тавсиялар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech