1 Ноябр 2024 йил 2302

Навоийда "Спарк" автомашинаси йўловчисининг ёнидан гиёҳванд моддага ўхшаш модда топилди

Гиёҳванд модда истеъмоли ва савдоси бутун дунё бўйича долзарб масала бўлиб, унга қарши курашиш борасида тинимсиз текширув ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай заҳри қотил муомаласи билан шуғулланаётган шахслар учраб турибди. "Гиёҳвандлик ва психатроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш" ойлиги доирасида Навоий вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан "Самарқанд" мунтазам ЙПХ масканида ўтказилган рейд тадбири давомида "Спарк" русумли автомашина тўхтатилиб текширилди. Унда йўловчи сифатида кетаётган асли бухоролик 55 ёшли шахснинг чўнтагидан 26.82 грамм гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланди. Целофан халтачадаги мазкур модда ҳолислар иштирокида расмийлаштириб олинди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech