12 Декабр 2023 йил 906

Навоийда ҳудудлар бўйлаб  «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Навоий вилояти ИИБда хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар иштирокида кенг қамровли профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Навоий Кон-металлургия комбинатида фаолият олиб бораётган аёллар билан «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Унда оилавий зўравонлик ва унинг фарзандлар тарбиясига таъсири ҳақида сўз борди. Зўравонлик қурбони бўлган аёллар учун ҳимоя ордери расмийлаштириш тартиби ҳам тушунтирилди. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида учраётган жиноятларга қарши курашиш борасида ҳам тушунчалар берилиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги айтилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech